Авто олди сотди шартномаси

Авто олди сотди шартномаси

Авто олди сотди шартномаси

Инфографика: «Фейсбук» / «Адлия билан мулоқот»

Бугун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик. Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди.

«Фейсбук»даги «Адлия билан мулоқот» гуруҳида қайси автомобиллар учун нотариал божлар қанчага арзонлашгани ҳақида инфографика эълон қилинди. Қуйида ана шу маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Авто олди сотди шартномасиИнфографика: «Фейсбук» / «Адлия билан мулоқот» Авто олди сотди шартномаси«Фейсбук»даги «Адлия билан мулоқот» Авто олди сотди шартномасиИнфографика: «Фейсбук» / «Адлия билан мулоқот» Авто олди сотди шартномасиИнфографика: «Фейсбук» / «Адлия билан мулоқот» Авто олди сотди шартномасиИнфографика: «Фейсбук» / «Адлия билан мулоқот»

Источник

Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун тўланадиган йиғимлар бекор қилинади

Автомобилларни сотиб олганда тўланадиган йиғимлар бекор қилиниши кутилмоқда. Молия вазирлигининг депутат сўровига жавобан маълум қилишича, автомобилни расмийлаштириш учун давлат божи миқдори ҳам қайта кўриб чиқилади.

Октябрь ойи бошида депутат Дониёр Ғаниев Молия вазирлигига иккиламчи бозорда автомобилларни сотиш ва харид қилишда тўланадиган давлат божи ва йиғимларнинг ставкаларини пасайтириш таклифи билан мурожаат юборган эди. Депутат автомашина олди-сотдиси учун белгиланган юқори бож ва йиғимлар боис аксарият ҳолларда фуқаролар олди-сотди шартномасини расмийлаштиришни четлаб ўтиб, уни ишончнома орқали расмийлаштиришни маъқул кўраётганлиги ҳақида ёзган эди.

Парламент аъзосининг мурожаатига жавобан Молия вазирлиги 2022 йилги давлат бюджети параметрларини шакллантиришда автомобилларни харид қилишда тўланадиган йиғимларни бекор қилиш режалаштирилганини маълум қилди.

«Бу сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор бўлишини англатади», — дейди Дониёр Ғаниев.

Унинг сўзларига кўра, жавоб хатида Молия вазирлиги ва Адлия Вазирлиги томонидан автомобил олди-шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда уларни пасайтириш юзасидан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.

«Кўриниб турибдики, қонунчиликка юқоридаги ўзгаришларни киритиш орқали 2022 йилдан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатларини кескин камайтириш ва фуқароларга енгиллик яратиш кўзда тутилмоқда», — дея таъкидлади депутат.

У автомобилларни расмийлаштиришдаги транзакционал харажатларни камайиши иккиламчи бозорларда автомобиллар олди-сотди кўламини ошишига ва «иккинчи қўл» автомобиллар нархини тушишига хизмат қилишини қўшимча қилди.

Источник

Авто олди сотди шартномаси

Авто олди сотди шартномаси

Атрофга назар солинг. Кўчалар машиналарга тўла. Cтатистикага кўра ҳозир ҳар икки оиладан бирида автомобиль бор. Бу ижобий кўрсаткич, албатта.

Шу кунларда янги авто учун тўлов қилиб, автосалонда ўз навбатини кутаётганлар сони 30 мингдан ортиқни ташкил этар экан. Вазият шу даражага бориб етганки, автосалонлардаги навбатлар ҳам сотилмоқда.

Афсуски, бор-е, деб қўл силтаб, хориждан янги автомобиль олиб кирмоқчи бўлсангиз, қарийб шу авто нархига тенг миқдорда бож тўлаш талаб этилади. Бу ишлар миллий автосаноатни рақобатдан «ҳимоялаш» учун қилингани исбот талаб қилмас аксиомадек гап.

Миллий автосаноат эса эҳтиёжларни қондира олмаяпти. Авто нархлари қиммат экани, эҳтиёжни қондириш ва рақобатни таъминлаш учун хорижий автоларга ўрнатилган божни бекор қилиш масаласи бот-бот кўтарилмоқда.

Аммо бундан ҳам аввалроқ ечилиши лозим бўлган муҳимроқ вазифа бор — иккиламчи бозордан харид қилинган автомобилларни қайта расмийлаштиришга жорий этилган ҳаддан зиёд давлат божларини пасайтириш керак. Бугун яна шу ҳақида гаплашамиз.

Сўзимиз аввалида ҳайдовчилардан бири бошидан кечирган воқеа билан танишинг.

Постда йўл-патрул хизмати ходими унинг машинасини тўхтатиб, ҳужжатларни сўрайди. Ҳужжатлар билан таниша туриб, аввалига ишончнома сўраган ходим, кейин бироз таажжубланиб, «узр, машина ўз номингизда экан-а?» дейди. Бу таажжуб сабабини сўралганида «аксарият ҳайдовчилар бош ишончнома (халқ тилида «гендоверенность») билан юришини айтган.

Хўш, бош ишончнома («гендоверенность») нима ўзи?

Бу — автомобилни бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи, нотариал тасдиқланган ишонч қоғози бўлиб, у билан машинани бошқариш, машина эгасининг номидан иш кўриш, эҳтиёж туғилганда шу қоғоз билан автомобилни бошқа шахсга сотиб юбориш ёхуд бошқа шахсга бошқа ишончнома беришини таъминловчи ҳуқуқ.

Авто олди сотди шартномаси

Моҳиятан, мулк эгаси Ўзбекистонда бўлмаганда ёки ўзи иштирок этишни ҳоҳламаганда уни сотиш ёки тасарруф этиш учун бошқа шахсга бош ишончнома берилиши керак. Хусусан, уй ва квартиралар олди-сотдиси масаласида бу қоғоз шундай ишлайди.

Лекин автомобилни ўз номига олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштириб олиш қимматга тушиши сабаб одамлар автомобилларни бош ишончнома орқали «харид» қилишга мажбур бўлмоқда.

Иккиламчи автобозордан автомобиль харид қилингач, уни харидорнинг номига расмийлаштириш автосалондан харид қилинган янги автомобилни расмийлаштиришдан каррасига қимматроққа тушади. Бу борада сизни энг аввало нотариал идорадаги ортиқча харажатлар кутиб турибди.

Нотариал идорадаги расмийлаштириш харажатлари

Нотариал идорада олди-сотди шартномаси имзоланиши учун қанча харажат қилинишини биласизми? Қуйидаги жадвалда давлат божи қандай ҳисобланиши келтирилган.

Авто олди сотди шартномаси

1. Давлат божи қиймати сотиб олинган автомашинанинг ишлаб чиқарилган санаси ва двигатели қувватига боғлиқ. У БҲМнинг 2 баробари (540 000 сўм)дан 10 баробари(2 700 000 сўм)гача бўлиши мумкин.

2. Сўнгра БҲМнинг 10 фоизи — 27 000 сўм миқдорда герб йиғими олинади.

3. Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилгани учун БҲМнинг 40 фоизи миқдорида — жами 108 000 сўм тўлов қилинади.

4. Тақиқ бор-йўқлиги текширилгани учун яна 40 500 сўм.

5. Вазиятга қараб бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилгани учун кичик тўловлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Яъни автомашина олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш машинанинг эски-янгилиги ва двигатели қуввати (от кучи)га қараб, 715 500 сўмдан 2 875 500 сўмгача тушади.

Худди шу каби турар жой олди-сотди шартномасини расмийлаштириш қанчага тушади? Бунда ҳам дастлаб давлат божи ундирилади.

Авто олди сотди шартномаси

Қолган нотариал ҳаракатлар тўлови худди автомашина расмийлаштириш каби.

Уй олди-сотдисини расмийлаштириш уйнинг қаерда жойлашгани ва майдонига қараб, сизга 310 500 сўмдан 985 500 сўмгача тушиши мумкин.

Энди тасарруф этиш ва сотиш ҳуқуқи билан бериладиган бош ишончномани кўриб чиқамиз.

Автомашиналарни расмийлаштиришда яқин қариндошлар учун белгиланган давлат божи БҲМнинг 50 фоизи — 135 000 сўм. Қолган нотариал ҳаракатлар учун тўлов билан қўшиб, жами — 310 500 сўм.

Бошқа жисмоний шахсларга эса БҲМнинг 3 баробари — 810 000 сўм. Қолган нотариал тўловлар билан жами харажат — 985 500 сўм.

Кўчмас мулкни расмийлаштиришда яқин қариндошлари учун БҲМнинг 25 фоизи — 67 500 сўм. Қолган нотариал тўловлар билан бирга жами харажат — 243 000 сўм.

Бошқа жисмоний шахсларга эса БҲМнинг 50 фоизи — 135 000 сўм. Бунга қолган нотариал тўловлар билан бирга жами харажат — 310 500 сўм.

Кўряпсизми, автомашинадан қимматроқ бўлган квартира ёки уй олди-сотди шартномасини ёки тасарруф этиш ҳуқуқи билан бериладиган ишончномани расмийлаштириш анча арзонроққа тушмоқда.

Авто олди сотди шартномаси

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агар автомобиль олди-сотди шартномаси орқали сотилса, нотариусдаги тўловлардан ташқари сизни ҳали йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими — халқ тилида «ГАИ»да ҳам нотариусда сарфланганидан кам бўлмаган харажатлар кутиб турибди (Дарвоқе, автомобил агар бош ишончнома орқали «харид» қилинса, бунинг учун «ГАИ»да тўловлар йўқ. Боз устига, ишончномани ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш ҳам бекор қилинган).

Автомобилни ДЙҲХХда қайдга қўйиш харажатлари қанчага тушади?

ДЙҲХХда автосалондан олинган янги автомашина учун автомобилни қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) учун БҲМнинг 70 фоизи— 189 000 сўм, давлат рақам белгиси учун БҲМнинг 150 фоизи — 405 000 сўм тўланади; бунга яна БҲМнинг 10 фоизи — 27 000 сўм рўйхатдан ўтказиш учун тўлов бор. Жами тўлов — 621 000 сўм (Агар авторақам онлайн аукцион орқали харид қилинган бўлса, қўшимча тўлов ундирилмайди).

Авто олди сотди шартномаси

Ишончномалар ва бош ишончномаларни ДЙҲХХ органларида қайд этганлик учун тўлов йўқ. Ишончномалар нотариал идора базаси орқали ДЙҲХХ базасига келиб тушади.

Энди олди-сотди шартномаси билан бозордан харид қилинган автомобилни ўз номига расмийлаштириш харажатлари билан танишинг.

Авто олди сотди шартномаси

Бу бождан ташқари, юқоридаги каби автотранспорт воситасини расмийлаштириш учун 621 000 сўм тўлов ҳам қилинади (Фарқи — эски автомашиналар техник кўрикдан ҳам ўтказилади, харид қилинган автомобилнинг давлат рақам белгиси сақлаб қолинадиган бўлса, тўловнинг 50 фоизи амалга оширилади).

Юридик ташкилотлар ўртасидаги автомашиналар ҳам худди шу сингари расмийлаштирилади, фақат пул сотаётган ёки харид қилаётган ташкилотнинг ҳисоб рақамидан пул кўчириш йўли билан амалга оширилади.

Бироз ҳисоб-китоб

Самарқанд шаҳридаги нотариал идоралардан бирида бўлганимизда, мижозлардан бири 2020 йилда ишлаб чиқарилган «Malibu» автомашинасини расмийлаштириш нотариусда 2 млн 790 минг сўмга, ДЙҲХХда 5 млн 800 минг — жами 8 млн 590 минг сўмга тушаётганини куйиниб гапирди.

Бош ишончнома расмийлаштираётган бошқа бир мижоз умумий харажат ҳечқурса 2 млн сўм атрофида бўлганида, барча харидорлар автомобилни ўз номига расмийлаштириб олишини таъкидлади.

Иккита мисол келтирамиз.

1980 йилда ишлаб чиқарилган, 75 от кучига эга эски «Москвич-412» автомашинасининг нархи бозорда 4,5–5 млн сўм атрофида. Уни олди-сотди шартномаси билан расмийлаштириш харажатлари нотариал идорада 985,5 минг сўмга, ДЙҲХХ органларида давлат рўйхатига олиш 621 минг сўмга, давлат божи эса 1 млн 215 минг сўмга — жами 2 млн 821,5 минг сўмга тушмоқда.

Авто олди сотди шартномаси

2013 йилда ишлаб чиқарилган, 106 от кучига эга, бозор баҳоси 55 млн сўм атрофидаги «Nexia-2 DOHC» автомобилини расмийлаштириш нотариал идорада 985,5 минг сўмга, ДЙҲХХ органларида давлат рўйхатига олиш 621 минг сўмга, давлат божи эса 1 млн 749 минг сўмга — жами 3 млн 355,5 минг сўмга тушмоқда.

Авто олди сотди шартномаси

Масалан, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган митти «Labo» юк машинаси ҳисобланади. Энди уни расмийлаштиришда қанча давлат божи тўланишини бир ҳисоблаб кўринг-а!

Хўш, иккиламчи автобозорда бундай чалкаш вазият яратилишининг боиси нима?

Автомашина олди-сотдисига ўрнатилган бундай қиммат божлар учун нега арзирли бир изоҳнинг ўзи йўқ? Ёки маҳаллий бюджетларни маблағ билан тўлдиришнинг бир усулими бу? Шундай деган тақдиримизда ҳам, аксарият харидорлар расмийлаштиришни четлаб ўтмоқда-ку? Бюджетга кўзланган тушум тушмаяпти.

Ундан кўра, божни пасайтириб, автомобилларни ёппа ўз номига расмийлаштириш йўлга қўйилса бўлмайдими?

Одамларда автосини бош ишончнома воситасида «сотиш» ёки «харид қилиш»дан бошқа илож қолмаяпти. Қонунан, бу ҳолатда машинанинг мулкдори ўзгармайди. Аммо ўша мулкдор учун ҳам, харидор учун ҳам жуда катта рисклар, давлат органлари учун эса бир қатор ноқулайликлар вужудга келмоқда.

Авто олди сотди шартномаси

Мақоланинг биринчи қисмига шу ерда нуқта қўямиз. Унинг иккинчи қисмида бош ишончнома одамларга етказаётган хавф, зарар ва ноқулайликлар ҳақида фикрлашамиз.

Шуҳрат Шокиржонов, журналист.

Источник

Авто олди сотди шартномаси

Автомобилга зўрға пул йиғиб, янги эмас, минилган машинани бир амаллаб сотиб олган минглаб ҳамюртларимиз ўз мулкига ўзи расман эгалик қилолмай, уловни аввалги эгасининг номида қолдириб, ишончнома орқали ҳайдаб юришни маъқул кўришмоқда.

Бу – адолатсиз прописка тизими амал қилган даврда фуқаро уйини номига ўтказолмай, ўз уйида ўзи ижара шартномаси асосида яшаб юрган кулгили ҳолга ўхшайди.

Иккиламчи бозордан автомобил харид қилганда уни харидор номига расмийлаштиришдаги бундай қиммат тўловлар моддий томондан камтарроқ фуқароларни юқори таваккалчилик ҳисобланган ишончнома тузиш амалиётига ундамоқда.

Бу ишончнома халқ орасида «гендоверенность», расман эса тасарруф қилиш ҳуқуқи билан ишончнома деб аталади.

Келинг, тасаввур ҳосил бўлиши учун аниқ мисол билан кўриб ўтсак.

Мисол сифатида, салондан харид қилинганига 2 йил бўлган Кобалт автомобилини танлаймиз.

Агар автомобил бир жисмоний шахсдан бошқасининг номига ўтказиладиган бўлса, нотариал идорада автомобил олди-сотди шартномаси тасдиқлангани учун давлат божи (1 млн 470 минг сўм), герб йиғими (24,5 минг сўм), пуллик ва техник хизматлар кўрсатилгани учун тўланадиган ҳақ биргаликда камида 1 млн 629 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ишончнома тузилган тақдирда эса – жами харажатлар камида 857 минг сўмни ташкил этмоқда.

Демак, ушбу икки хил битимларни нотариал идорада тасдиқлашнинг ўзида 772 минг сўмлик фарқ ҳосил бўляпти.

Афсуски, харажатлар шу билан тугамайди. Энди «ГАИ»га бориб рақам, техпаспорт олиш, давлат рўйхатидан ўтказиш учун бундан ҳам каттароқ харажат қилишга тўғри келади.

Кўриб турибмизки, ишончнома ушбу жараёнда нисбатан харажати камроқ амалиётга айланади ва камчиқим фуқароларни ўзига оҳанрабодай тортади.

Натижада, 2 ёшли Кобалтни:

3 млн 772 минг сўмлик фарқ нафақат иқтисодий шароити камтарроқ фуқароларни, балки ўртамиёна фуқароларни ҳам автони ўз номига расмийлаштирмай, расман аввалги эгасининг номида қолдириб, кейинчалик имкон топилиши билан ўз номига ўтказиб олиш мақсадида ишончнома тузишга ундамоқда.

Аммо ишончнома автомобилни харидор номига ўтказиб бермайди. У расман аввалги эгасида қолаверади.

Келинг, бу борада нотариус Комила Азимованинг фикрларини тинглаймиз.

Авто олди сотди шартномасиКомила Азимова

«Нотариал идорамизга мулк эгалари ва иккинчи тараф, яъни сотиб олувчилар келиб, кўп ҳолларда иккинчи тараф автотранспорт воситасини амалда сотиб олаётганига гувоҳ бўламиз. Кўрамизки, расмийлаштириш чоғида олди-сотди шартномасини тасдиқлаш учун давлат божини тўлашга сотиб олувчининг имконияти бор, лекин «ГАИ»да тўлов қимматлиги ва шартнома расмийлаштирилганидан кейин 10 кун ичида фуқаро ўзининг номига янги «техпаспорт» олиши кераклиги, йўқса унга маъмурий жавобгарлик қўлланиши сабабли ушбу ҳолатларни четлаб ўтиш мақсадида биздан сотиш ҳуқуқи билан ишончнома расмийлаштириб беришни сўрайди.

Албатта, биз фуқарога сотиш ҳуқуқи билан ишончнома расмийлаштирганда бунинг салбий ҳолатларини тушунтирамиз», – дейди Комила Азимова.

Унга кўра, ишончноманинг салбий жиҳатларидан биринчиси – агар ишончнома берувчи шахс вафот этса, ушбу ҳолатда ишончнома бекор бўлиши билан бирга, вафот этган шахс ишончнома олган шахсга пулини ва мулкини қайтариб бера олмай қолади.

«Олди-сотди шартномаси тузилганда фуқаро ўзининг пулини ҳимоя қилиб қўяди: мулк ҳақиқатан сотилгани, сотган шахс ҳақиқатан пулини олгани шартномада кўрсатиб ўтилади. Ишончномада эса бундай шартлари йўқ», – дейди Комила Азимова.

Унинг қўшимча қилишича, иккинчи салбий ҳолат шундан иборатки, ишончнома берган шахс қандайдир сабабларга кўра, нотариал идорага келиб, ишончномани бекор қиладиган бўлса, ишончнома олган шахс бу автомобилни на сота олади ва на бошқара олади, автомобил эгаси ишончнома берган шахсга қайтади.

Автомобилни олди-сотди шартномаси орқали бошқа шахсдан ўз номига ўтказишда харажатлар бизга яқин айрим давлатларда қандай эканини кўриб ўтсак.

Иккиламчи бозордаги автомобилни ўз номига ўтказиш учун:

4 млн 629 минг сўм ва юқоридаги суммаларни ўзингиз солиштириб олаверинг.

Бундан ташқари, юқоридаги давлатларда иккиламчи бозордан автомобил харид қилганда олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш мажбурий эмас.

Бизда эса мажбурий бўлиши билан бирга, тушунарсиз равишда автомобил «ёши» ва двигател қувватининг неча от кучилигига қараб давлат божи ва ЙҲХБдаги тўловлар ошиб боради.

Эътиборингизни бир статистикага қаратмоқчимиз.

Ўзбекистонда 2020 йил давомида нотариуслар 781 425 та ишончнома расмийлаштирган бўлиб, шулардан 400 677 таси автомототранспортни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномаларга тўғри келади. 2020 йилда расмийлаштирилган автомобил олди-сотди шартномалари эса 319 565 тани ташкил этмоқда.

Яъни бир йилда фуқароларимиз 319 565 та автомобил олди-сотди шартномаси, 400 677 та ишончнома тузяпти.

Ўзаро нисбатни кўряпсизми? Даҳшат-а?

Аслида юқоридаги жами 720 242 та ҳолатда ҳам битимлар автомобилни бошқа шахсга ўтказиш мақсадида тузиляпти. Аммо, инсофсиз даражада ўрнатилган тўловлар автомобил харидорларининг ярмидан кўпини ишончнома тузишга мажбурлаяпти.

Юқоридаги ҳолатлар натижасида бир қатор саволлар туғилади:

Айрим ҳаётий мисолларга эътибор қаратсак.

Бир фуқаро бир неча йил олдин ўз Москвичини бошқа бир кишига 6 млн сўмга сотган. Москвич харидори уни ўз номига расмийлаштириш учун эса 3 млн харажат қилган. Уловидан тушови қиммат, деб шунга ўхшаш ҳолатларга айтилса керак.

Биз билан суҳбатда бўлган бошқа бир киши 2 йил аввал Ласетти автомобилини амалда пулини тўлаб сотиб олгани, бироқ расмийлаштириш харажатларидан қочиб ишончнома билан автомобилдан фойдаланиб келганини ва яқинда Ласеттини унга сотган кишининг кутилмаганда вафот этиб қолганини сўзлаб берди. Унинг қўшимча қилишича, марҳумнинг ортида рафиқаси ва 6 нафар фарзанди қолган ва уларнинг иккитаси ҳозирда Туркияда. Суҳбатдошимиз эндиликда марҳумнинг турмуш ўртоғидан ва 6 нафар фарзандларининг барчасидан розилик олмагунча автомобилни ўз номига расмийлаштиролмайди. Икки фарзанднинг Туркияда экани ишни янада қийинлаштиради. Ушбу ҳолатда марҳумнинг рафиқаси ва фарзандлари инсофли, диёнатли одамлар бўлса хўп, хўп, лекин бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган бўлса, суҳбатдошимиз Ласеттига тўлаган пулига куйиб қолиши ҳеч гап эмас.

Юқоридаги воқеаларни эшитиб, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайди киши.

Иккиламчи бозордан автомобил олди-сотди қилмоқчи бўлганларга бундай қийин шароит яратилишига сабаблардан бири, балки, аҳолининг иккиламчи бозорга ўзини уришидан қайтариб, UzAuto Motors’дан янги автомобил харид қилишларига «йўлак» ҳосил қилишдир?

Хулоса ўрнида, фуқаролардан автомобил сотиб олганда ишончнома тузишда эҳтиёт бўлишга чақирмоқчимиз. Зеро, автомобилга пул тўлаганингиз билан ишончнома тузадиган бўлсангиз, автомобил расман аввалги эгасида қолаверади ва у исталган вақт ишончномани бекор қилиб, автомобилни ўзига қайтариб олишга ҳақли.

Ва албатта, расмийлардан автомобилни харидор номига расмийлаштиришдаги отнинг калласидай харажатларни қайта кўриб чиқиб, инсоф билан белгилашларини сўраб қоламиз.

Муаллиф – Аббос Салайдинов
Сухандон – Раҳматилло Исроилов
Тасвирчи ва монтаж устаси – Отахон Юсупов

Источник

Ўзбекистонда автомобиль ва уй-жой олди-сотдиси учун давлат божи миқдорлари арзонлашди (инфографика)

Вазирлар Маҳкамасининг 15 февралдаги қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Авто олди сотди шартномаси

Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди. Жумладан:

— Автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари, бегона шахсларга берганлик учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди. Бунда давлат божи миқдори 1,7 бараварга арзонлашди;

Авто олди сотди шартномаси

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot

— Автомашиналарни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи автомашинанинг чет элда ёки мамлакатда ишлаб чиқарилганлигидан қатъий назар, бир хил белгиланди ва унинг миқдори ўртача 2-5 маротабага арзонлашди;

Авто олди сотди шартномаси

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot

— Уй-жойларни олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи улар жойлашган аҳоли ҳудудига қараб белгиланди. Бунда, вилоятларнинг чекка туман ва шаҳарларидаги уй-жойлар учун давлат божи 2 баравар арзонлашди;

Авто олди сотди шартномаси

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot

Авто олди сотди шартномаси

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot

— Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувлар, гаров, ипотека, лизинг, кафиллик, текин фойдаланиш ва қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи аниқ ва тушунарли миқдорларда белгиланди.

Авто олди сотди шартномаси

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot

Мазкур янгилик аҳолига енгиллик яратиш билан бирга, нотариал идоралар ходимлари томонидан бож тўловларини ортиқча ҳисоблаш ва ундириш ҳамда бошқа коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Источник

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *