Хужжатсиз автомобиль бошкариш жарима микдори

Хужжатсиз автомобиль бошкариш жарима микдори

Хужжатсиз автомобиль бошкариш жарима микдори

Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши учун 2019 йил ҳолатига кўра қуйидагича жарималар қўлланилади:

Хавфсизлик камарини тақмаслик: 101 365 сўмдан – 202 730 сўмгача

Телефондан фойдаланиш: 608 190 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

Монитордан фойдаланиш: 202 730 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

Тезликни ошириш: 202 730 сўмдан – 3 040 950 сўмгача

Қизил чироқда ўтиш: 405 460 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 608 190 сўмдан – 3 040 950 сўмгача

Транспортни хужжатсиз бошкариш: 202 730 сўмдан – 2 027 300 сўмгача

Суғуртасиз машинани бошқариш: 202 730 сўмдан – 608 190 сўмгача

Носоз транспортдан фойдаланиш: 608 190 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

Маст хайдовичга транспортни бериш: 3 040 950 сўм

Мастликни текширишдан бош тортиш: 608 190 сўмдан – 6 081 900 сўмгача

Маст холатда машина хайдаш: 5 068 250 сўмдан – 8 109 200 сўмгача

Авариядан кейин қочиб кетиш: 6 081 900 сўм

Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 101 365 сўмдан – 810 920 сўмгача

Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 202 730 сўм

Фараларни ойнасимон қорайтириш: 202 730 сўмдан – 405 460 сўмгача

Темир йўлдан ўтиш қоидаси бузиш: 608 190 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

Гурух бўлиб харакат қилиш: 608 190 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

Авария ҳолати келтириб чиқариш: 1 013 650 сўмдан – 4 054 650 сўмгача

Ўзганинг транспортига шикаст етказиш: 405 460 сўм

Енгил тан жарохати етказиш: 1 013 650 сўм

Йўл ва йўл-иншоотларини шикастлаш: 2 027 300 сўмдан – 3 040 950 сўмгача

ДАН ходими талабини бажармаслик: 101 365 – 608 190 сўм

Юк ташиш ва шатакка олиш: 1 013 650 сўмдан – 3 040 950 сўмгача

Машинада шахсий бойлик орттириш: 405 460 сўмдан – 1 013 650 сўмгача

Пиёдалар йўл қоидасини бузиши: 60 819 сўмдан – 608 190 сўмгача.

Источник

Хужжатсиз автомобиль бошкариш жарима микдори

Транспорт воситаларини бошқариб кетаётган ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиши ўзи ва бошқаларнинг хавфсизлиги ва эркинлигини кафолатлайдиган энг муҳим масалалардандир. Зеро мазкур тартиб-қоидалардан кўзланган асосий мақсад ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунийликни мустаҳкамлашдан ҳам иборатдир.

Қонун-қоидаларни билмаслик ёки уларни унутиб қўйиш эса жазодан озод қилинишга асос бўлмайди. Чунки қонун барча учун баробар, унга ҳар ким албатта риоя қилиши шарт. Акс ҳолда белгиланган тартибда жазога тортилади. Ўзбекистондаги энг оммабоп авто портали бўлмиш Avtobor.uz сайти ҳайдовчиларни яна бир бор огоҳлик ва сергакликка чорлаган ҳолда ҳаракатланиш вақтида энг кўп содир этиладиган қўпол ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар миқдори ҳақида фойдали маълумотларни тақдим этди. Булар қуйидагилар:

1. Хавфсизлик камарисиз ва шлемсиз (мотоциклда) транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташиш энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисми (бугунги кунда 26048 сўмни ташкил этади)

2. Носозлиги бўлган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган, шунингдек, ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шовқин даражаси белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариш энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми (65120 сўм)

3. Транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиш, йўл белгилари билан белгилаб қўйилган талабларга, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларига риоя этмаслик, йўловчиларга лой сачратиш, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриш чекланган шароитларда ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми (65120 сўм)

4. Ҳайдовчининг ёнида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасига эгалик қилиш ва уни воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги (ёки эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи) ҳужжатлари бўлмаган, шунингдек, ҳайдовчида суғурта полиси, лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмагани ҳолда транспорт воситаларини бошқариши энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми (65120 сўм)

5. Транспорт воситасининг тормоз тизими, руль тизими ва уловчи механизмида носозлик бўлса ёки улар махсус рухсатномасиз қайта ўрнатилган бўлса энг кам иш ҳақининг бир баравари (130240 сўм)

6. Ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда, улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақланиши фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида (130240 сўм), мансабдор шахсларга эса — икки баробари (260 480 сўм)

7. Давлат стандарти меъёрларига мувофиқ бўлмаган қорайтирилган ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш энг кам иш ҳақининг бир баробари (130240 сўм)

8. Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, шунингдек, уларни ўзгартириб ўрнатиш энг кам иш ҳақининг бир баробари (130240 сўм)

9. Транспорт воситасини бошқариш пайтида монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш, транспорт воситасига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш энг кам иш ҳақининг бир баробари (130240 сўм)

10. Монитор транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнитилса энг кам иш ҳақининг икки баробари (260480 сўм)

11. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши энг кам иш ҳақининг бир баробари (130240 сўм)

12. Ҳайдовчининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши энг кам иш ҳақининг икки баробари (260480 сўм)

13. Транспорт воситасини суғурта полисисиз бошқариш ёхуд ўз транспорт воситасини суғурталашдан бош тортиш фуқароларга энг кам иш ҳақи (130240 сўм), мансабдор шахсларга эса — уч баробари (390720 сўм)

14. ЙҲҚнинг бузилиши авария ҳолатини келтириб чиқарса битти минимал иш ҳақи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (130240 сўм)

15. Ҳайдовчиларнинг корхона ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши энг кам иш ҳақининг икки баробари (260480 сўм)дан беш баробаригача (651200 сўм)

Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда автомобилни бошқариш ҳуқуқидан вақтинчалик маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин:

1. Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, рул бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этиш

2. Транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиш, йўл белгилари билан белгилаб қўйилган талабларга, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларига риоя этмаслик, йўловчиларга лой сачратиш, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриш чекланган шароитларда ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этиш

3. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ой муддатга маҳрум этиш

4. Транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш, транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этиш

5. Транспорт воситасини белгиланган тезликдан ошириб ҳайдаш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум этиш

6. Ҳайдовчининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этиш

7. Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этиш

Қуйидаги ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилганда эса автомобиллар вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончаларига қўйилиши мумкин:

• агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса;

• транспорт воситаларининг ҳайдовчилари милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаса;

• маст ҳолатда траснспорт воситаси бошқарилганда;

• сохта ёки ўзгартирилган давлат автомобиль рақамларидан фойдаланилганда ёки улар бутунлай мавжуд бўлмаганда;

• лицензиясиз йўловчи ташилганда;

• йўл-траснпорт ҳодисаси содир бўлган ҳолатда ҳодиса жойини қочиб кетилганида;

• автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар транспорт воситасини бошқарганида;

• транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

• транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганида;

• ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситаларини бошқарганда;

• ҳайдовчини кўришни чекловчи турли қўшимча қопламалар, қорайтирилган ойналардан фойдаланиш, тормоз тизимида, рул бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлик бўлганда;

• транспорт воситаси турли жиноят ва ҳуқуқбузарликлар воситаси бўлганида.

Эслатиб ўтамиз, жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай тўлаши лозим.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Источник

Хужжатсиз автомобиль бошкариш жарима микдори

Хужжатсиз автомобиль бошкариш жарима микдори

Тадбир давомида кўплаб саволларга сабаб бўлаётган яқин қариндошлар томонидан ишончномасиз автомобиль бошқариш талаблари ҳақида ахборот берилди.

«Президент қарорида 1 октябрдан яқин қариндошлар томонидан автомобилни ишочномасиз бошқариш ҳуқуқи берилди. Лекин ҳали қонуности ҳужжатлари қабул қилинмади. Бу бўйича ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Ўйланманки, яқинда лойиҳа тасдиқланиб амалга киритилади. Айни пайтда яқин қариндошлар исм-фамилияси суғурта полисида кўрсатилган бўлса ёки суғурта полиси чексиз (бошқарувчилар сони бўйича) бўлса, фуқаролар яқин қариндошларининг автомобилини ишончномасиз бошқариши мумкин», дея ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга кўра, жорий йилнинг 1 октябридан Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

Источник

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар оширилди

Рулда телефондан фойдаланиш, тезликни ошириш, маст ҳолда машина ҳайдаш ва транспортни ҳужжатларсиз бошқариш каби қоидабузарликлар учун жарималар миқдори оширилди.

Ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланганлик учун жарима энг кам иш ҳақининг 2 баробаридан 3 баробаригача, қоидабузарлик йил давомида такрор содир этилганида — ЭКИҲнинг 3 баробаридан 4 баробаригача оширилди (сўнгисида 6 ойгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилиши мумкин).

Ҳайдовчи белгиланган тезликни 40 км/с дан ортиқроққа оширса, жарима миқдори ЭКИҲнинг 9 баробари (бунга қадар — 7) миқдорида жаримага тортилади.

Ҳайдовчи тезликни жарима қўлланилганидан сўнг бир йил давомида 20 км/с дан, бироқ 40 км/с дан камроққа оширса ёки икки карра жаримага тортилганидан сўнг йил давомида 20 км/с дан ортиқроққа тезликни оширса, ЭКИҲнинг 15 баробари (аввал — 10) миқдоридаги жаримага ёки 1 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.

Жарима қўлланилганидан сўнг бир йил ичида тезликни 40 км/с дан ортиқроққа ошириш ёки икки карра жарима қўлланилганидан сўнг бир йил ичида тезликни 20 км/с дан ортиқ, бироқ 40 км/с дан пастроққа ошириш ёхуд уч карра жарима қўлланилганидан сўнг бир йил ичида тезликни 20 км/с дан пастроққа ошириш эндиликда ЭКИҲнинг 25 баробари миқдоридаги жаримага ҳамда 2 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилишига олиб келади (аввал — фақат 2 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилар эди).

Худди шу қоидабузарликлар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан содир этилса, ЭКИҲнинг 40 баробари (аввал — 30) ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланади.

Ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки катта миқдордаги моддий зарар етказса, ЭКИҲнинг 5 дан 7 баробаригача (аввал — 3 дан 5 гача) миқдоридаги жарима ёки транспорт воситасини 1 йилдан 3 йилгача муддатга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилишига сабаб бўлади.

Ҳайдовчининг ЙТҲни бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини бошқариш воситалари ёки бошқа мол-мулкларга зарар етказса ва бунда зарар миқдори катта бўлмаса, ЭКИҲнинг 2−4 баробари (аввал — 1−2) ёки транспорт воситасини 6 ойдан 1 йилгача муддатга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилишига олиб келади.

Транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлик учун жарима ЭКИҲнинг 1 баробаригача (аввал — 0,5) этиб белгиланди.

Транспорт воситасини ушбу воситани бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар бошқарса ҳамда транспорт воситаси бошқаруви транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга берса, жарима миқдори ЭКИҲнинг 5 баробарини ташкил этади (аввал — 3 эди).

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг машина ҳайдаши ЭКИҲнинг 10 баробари миқдорида (5 эди) жаримага сабаб бўлади.

Источник

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳам транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланганидек, Маъмурий жавобгарлик кодексидаги баъзи ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар миқдор инсонпарварлик тамойилларига мос эмас. Шундан келиб чиқиб, лойиҳа билан бир неча жарималар микдори каймайтирилмоқда. Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки унда назарда тутилмаган шахс автотранспортни бошқарганлик ҳамда суғурта полисига эга бўлмаганлик учун жарималар миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилиши шулар жумласидандир.

Шунингдек, айрим жавобгарликлар миқдори ҳозирги замон талаби ва хавфлилик даражасига мос эмас. Масалан, транспортни бошқаришда ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва кўлни банд қилмайдиган воситалардан фойдаланиш, салонга ўзбошимчалик билан монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик ҳамда белгиланган ҳаракат тезлиги ошириб юборилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташламаган ҳолда жавобгарликка тортиш шулар жумласидандир.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган воситалардан фойдаланишга рухсат берилмоқда. Ўзбошимчалик билан монитор ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда. Тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмокда. Транспорт воситаларини бошқаришда зарур бўлган ҳужжатлар ҳайдовчи ёнида бўлмаса, шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда ушбу ҳужжатлар мавжудлиги йўл назорати ходими томонидан электрон тизим орқали текширилади.

Источник

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *